2018-05-02 17:10:10

БАДИИЙ ГИМНАСТИКАЧИЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТИ

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақа ҳамюртларимиз  учун муваффақиятли давом этмоқда.

Бугун булава билан машқларда Сабина Ташкенбаева олтин медални қўлга киритган бўлса, Нуринисо Усмонова ҳалқа билан чиқишда қитъа чемпионига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Нуринисо Усмонова, шунингдек, булава билан машқларда кумуш, тўп билан машқларда эса бронза медалини терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди.

“Туркистон-пресс”