2018-05-03 13:23:11

ПАРЛАМЕНТ КОМИССИЯСИ ЙИҒИЛИШИ

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасида Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Парламент комиссияси раиси А.Саидов ва бошқалар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси барча соҳалар каби нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

2018 йилда умумий миқдори 3 миллиард сўмлик 11 ижтимоий буюртма амалга оширилиши ва 100 га яқин нодавлат нотижорат ташкилоти, оммавий ахборот воситаси ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг грант лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2,75 миллиард сўмлик маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Иштирокчилар Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг 2017 йил якунларига бағишланган ҳисоботидан амалдаги экологик қонунчиликни такомиллаштириш, давлат дастурлари ижросини таъминлаш, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлди.