2018-05-03 13:42:00

АРМАНИСТОНДА 8 МАЙ КУНИ ТАКРОРИЙ САЙЛОВ ЎТКАЗИЛАДИ

Арманистон парламенти ўтган кунги йиғилишда мухолиф партия бошлиғи Никол Пашинян етарлича овоз тўплай олмаганлиги сабабли Бош вазир сайловини ҳақиқий деб топмади. Шу боис 8 май куни қайта сайлов ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда «Sabah»хабар берди.

Ўтган сайловда ягона номзод мухолиф партия раҳбари Пашинян бўлган. Ҳукмрон Республикачилар партияси эса норозиликлар сабабли бош вазирликдан истеъфога чиққан Серж Саргсяннинг ўрнига Пашиняннинг сайланишига қарши чиқди.

Пашиняннинг сайланмаслиги пойтахт Ереванда норозиликларга сабаб бўлди. Пашинян бошлиқ мухолифатчилар кеча маҳаллий вақт билан соат 08:10 дан эътиборан кўчаларни ёпиб қўйган. Кечга яқин ҳукумат Пашиняннинг Бош вазирликкка номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.