2018-05-04 14:31:20

САНЪАТ САРОЙИ ВА МЕТРО СТАНЦИЯСИГА “ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ” НОМИ ҚАЙТАРИЛДИ

3 май куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги 36-сессиясида «Истиқлол» санъат саройи, унинг олд майдони ҳамда «Бунёдкор» метросига аввалги «Халқлар Дўстлиги» номини қайтариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда пойтахт маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.

“Газета.uz”нинг ёзишича, сарой, майдон ва метро станциясига аввалги номини қайтариш ташаббуси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган эди. Уруш йилларида Тошкентга эвакуация қилинган 15 нафар етим болани асраб олган темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов оиласи қаҳрамонлигининг аҳамияти ва қиммати вақт ўтгани сари фақатгина ортиб боради, деган эди давлат раҳбари.

Депутатлар Шайхонтоҳур туманидаги Тошкўча кўчасига Шоаҳмад Шомаҳмудов номини қайтариш масаласини ижобий кўриб чиқди. Бу ҳақда ҳам президент ўз нутқида тўхталиб ўтган эди.