2018-05-04 14:34:33

“БАРСЕЛОНА” МАВСУМНИ МАҒЛУБИЯТСИЗ ЯКУНЛАШ НИЯТИДА

Муддатидан аввал Испания чемпионлигини расмийлаштирган Барселонаклуби жорий мавсум Ла Лиганинг биронта учрашувида мағлубиятга учрамади.

Айни пайтгача Каталония клуби Испания чемпионатида 34та ўйин ўтказди ва 26та учрашувда ғалабага эришиб, 8та баҳсда дуранг қайд этди. Кўк-анорранглилар Ла Лигадаги мағлубиятсиз серияларини мавсум охиригача давом эттиришни мақсад қилишган. Уларнинг сўнгги 4 учрашуви қуйидаги жамоаларга қарши бўлиб ўтади:

6 май. “Барселона” —“Реал”

9 май. “Барселона”—“Вильярреал”

13 май. “Леванте”—“Барселона”

20 май. “Барселона”—“Реал Сосьедад”.

“Туркистон-пресс”