2018-05-04 14:38:36

НАВБАҲОРДА БАЙРАМ ТАДБИРИ

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳуддуларида учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бирини “Хотира абадий, қадр муқаддас!” шиори остида жорий йил 3 май куни Ўзбекистон халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши раиси М.Нуруллаев, партиянинг Навбаҳор туман кенгаши масъул ходимлари ҳамда туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари билан биргаликда ташкил этди.

Унда тумандаги Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари Сарбозор маҳалласида истиқомат қилувчи Нишон бобо Азимов, Ғужбоғтепа маҳалласида истиқомат қилувчи Мустафо бобо Муртазоев, Қалқон ота маҳалласидан Ҳайдар бобо Ҳасановларнинг хонадонларига борилиб, уларнинг ҳолидан хабар олиниб, эсдалик совғалари топширилди.

“Туркистон-пресс”