2018-05-04 14:46:05

НУРОНИЙЛАРИМИЗ КЎРСАТИЛАЁТГАН ЭЪТИБОРДАН МАМНУН

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши вакиллари ва халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашига партиядан сайланган депутатлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан шаҳардаги “Навбаҳор” маҳалласида умргузаронлик қилиб келаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 93 ёшли Қаршибой ота Сатторов хонадонига ташриф буюришди.

Кўкси ордену медалларга тўла фахрий отахон, қаҳри қаттиқ уруш даврларини эслаб, бугунги кунидан хурсандлиги, кўрсатилаётган эътибордан мамнунлигини билдириб, юрт ва меҳмонлар ҳаққига дуо қилди.

Отахонга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, партия фаоллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Алексей Семёнов, 94 ёшли ёлғиз онахон Факия Алетдиноваларни ҳам йўқлаб бордилар.

“Туркистон-пресс”