2018-05-07 15:18:25

УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Самарқандлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 94 ёшли Абдулла Каримов 18 ёшида фронтга кетиб, етти йилдан сўнг — 1949 йилда она юртига қайтиб келган.

Самарқанд давлат университетида таҳсил олиб, узоқ йиллар шаҳардаги мактабларда ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан дарс берган. Турмуш ўртоғи Хосиятой Каримова билан 7 нафар фарзандни тарбиялаб, уйли-жойли қилди.

Бугун фарзандлари ҳамда олтмишга яқин невара-эваралари, чеваралари камолини кўриб, тинч-осойишта кунларимизга шукрона айтиб яшаётган отахоннинг ҳовлиси ҳар қачонгидан ҳам гавжум. Маҳалла аҳли, шаҳар жамоатчилиги вакиллари ушбу файзли хонадонга келиб, Абдулла бобони Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги билан табрикламоқда.

Жумладан, вилоят ва Самарқанд шаҳар ҳокимликлари, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари Абдулла Каримов хонадонига ташриф буюриб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг совғаси ва табрик хати ҳамда ўз совғаларини тантанали равишда топширди.Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмийсайти хабар берди.

СамарқандшаҳарҳокимиФ.РаҳимовАбдуллабобонингқўлигадавлатимизраҳбаринингтуҳфаси—олтинсоатнитақибқўйиб, табрикхатиниўқибберди.

Табрикдаги “Дунёни фашизм балосидан асраб қолишга, бугунги ёруғ кунларга таъминлашга ҳисса қўшган Сиздек мард ва қаҳрамон юртдошимизга бутун халқимиз номидан чуқур миннатдорлик билдираман”, деган сўзлар Абдулла бобони тўлқинлантириб юборди.

Самарқанд ҳарбий гарнизони оркестри томонидан ҳарбий куй-қўшиқлар ижро этилди. Ўқувчи-ёшлар отахонни байрам билан табриклади.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.

ЎзА олган сурат.