2018-05-07 15:23:17

БАҲОДИРНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ БОКСДАГИ ИЛК ҒАЛАБАСИ

Ҳамюртимиз — Осиё чемпиони, Жаҳон чемпионати совриндори Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги илк жангини ғалаба билан бошлади.

Баҳодир дебют жангида мексикалик боксчи Уго Трухильога қарши рингга кўтарилди. АҚШда “Foxwoods Resort Casino” аренасида ўтган жангнинг учинчи раундида Жалолов рақибини нокаутга учратди. 

Маълумот учун, Уго шу кунгача профессионал фаолияти давомида 5та жанг ўтказиб, уларнинг тўрттасида ғалаба қозонган эди. Битта жангида эса дуранг қайд этилганди. У Баҳодир билан ўтказган баҳсидаилк мағлубиятини қабул қилиб олди. 

“Туркистон-пресс”