2018-05-07 16:07:19

ФАХРИЙЛАР ДОИМ ЭЪЗОЗДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Навоий вилоятида ҳам “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас”, “Мардлик, бурч ва садоқат” шиорлари остида тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари юқори савияда ташкил этилмоқда. 

 Тадбирлар доирасида иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоятидаги  51 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан ҳар бирига 
5 млн. сўм миқдоридаги  пул мукофотини  топшириш баробарида уларнинг истаклари асосида  ўзлари жанг қилган мамлакатларга бир нафар кузатувчи билан сафарини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.   

 Шу қаторда фахрийлардан 45 нафарининг уйлари ҳомийлар маблағлари ҳисобидан таъмирлаб берилди.

Шунингдек,фахрийлар иштирокида республикамизнинг турли шахарларига   доимий саёҳат ва зиёратлар уюштирилиб борилмоқда.

Шуҳрат НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”