2018-05-07 16:13:16

ЁШЛАР НАВОИЙ ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Навоий эркин иқтисодий зонасида Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан келажагимиз эгаларини  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг келажак меҳнат бозорида ўзларига  муносиб иш ўрнини  топишига кўмаклашиш мақсадида “Менинг келажакдаги иш жойим” деб номланган акция  бўлиб ўтди.

 Мазкур акцияда Навоий давлат педагогика институти талабалари,вилоятдаги коллежлар битирувчилари ва шунингдек, уюшмаган ёшлар иштирок этди.

—Дастлаб тадбир иштирокчилари эркин иқтисодий зонадаги “Hayat Power Cable Systems”, “Ko-UNG Cylinder”, “O’zMinda”, “O’zEraeCable”, “Smart Communications” каби қўшма корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг тайёрланиш   жараёнлари, корхоналарда ишчиларга яратилган шарт шароитлар  билан танишишди, — дейди Навоий вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг ёшлар масалалари бўйича раис маслағатчиси Фаррух Худояров. — Шундан сунг, акция доирасида  “Навоий эркин иқдисодий зонаси” дирекциясининг кичик мажлислар залида давра суҳбати ташкил этилиб, унда ёшларга “Навоий эркин иқтисодий зонаси”нинг ташкил этилиши тарихи билан боғлиқ видео ролик намойиш этилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар жавоб беришди.

Шуҳрат НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”