2018-05-08 15:35:53

ТИНЧЛИКНИ АСРАШ — БАРЧАМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар ва Юнусобод туман кенгашлари Чинобод сиҳатгоҳи билан ҳамкорликда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этди.   

Тадбирда партия фаоллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар туман Кенгашларига O‘zLiDePдан сайланган депутатлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти хизматчилари, Ўзбек миллий академик театри вакиллари, эстрада хонандалари иштирок этди.

— Мен бундай тинчлик ва осойишта кунларни кўраман, деб ўйламаган эдим, — дейди 90 ёшни қаршилаган уруш фахрийси, фронторти хизматчиси Санобар Шералиева. — Ҳозирги осойишта ҳаётимиз ўз-ўзидан бўлмаган уни сақлаш ва ардоқлаш барчамизнинг бурчимиз, айниқса, болаларимиз бу йўлда бир куч бўлиб хизмат қилиши керак.

Тадбир давомида фахрийларимизга партия томонидан эсдалик совғалари улашилди.  

“Туркистон-пресс”