2018-05-08 15:55:38

“САМАРҚАНД-КАТТАҚЎРҒОН” АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИДА ҲАЙДОВЧИ ҲАЛОК БЎЛДИ

Пастдарғом туманида “Самарқанд-Каттақўрғон” автомобиль йўлининг саккизинчи километрида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 33 яшар ҳайдовчи ҳалок бўлди.Бу ҳақда “Зарафшон” газетасининг zarnews.uz сайти хабар берди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи маълум қилди.

Ф.Ж. ўзининг “Матиз” русумли автомашинасида бошқарувни эплай олмай йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган.

Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.