2018-05-08 16:02:42

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИДА 13 ЁШЛИ АБДУСАТТОРОВ ЯККА ПЕШҚАДАМ

Пойтахтимизда шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида мамлакат чемпионати олий лига баҳслари давом этмоқда.

Айлана тарзда ўтказилаётган эркаклар ўртасидаги мусобақада 5 нафар халқаро гроссмейстер —Нодирбек Абдусатторов (2550, чемпионатнинг биринчи рақамли иштирокчиси), Сайдали Йўлдошев (2469), Марат Жумаев (2451), Алексей Барсов (2411) ва Тоҳир Воҳидов (2400) дона суряпти. 

Бешинчи турдан сўнг дунё тарихидаги энг ёш иккинчи халқаро гроссмейстер мақомига эришган Нодирбек Абдусатторов 4 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. У бешинчи турда қора доналарда ўйнашига қарамай, Акмал Файзуллаевни мағлубиятга учратди. 

Никита Хорошев, Шамсиддин Воҳидов ва Саидакбар Сайдалиев ҳисобида 3,5тадан очко бор. Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Ёқуббоев эса 3тадан очко жамғаришди. Бугун Абдусатторов оқ доналарда Улуғбек Тиллаевга қарши баҳс олиб боради. 

“Туркистон-пресс”