2018-05-08 16:15:35

ГЕНЕРАЛ СОБИР РАҲИМОВ ҲАЙКАЛИ ПОЙИГА ГУЛ ҚЎЙИШ МАРОСИМИ ЎТКАЗИЛДИ

Ёдингизда бўлса, Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Норин туманида ўтказилган видеоселектор йиғилишида генерал Собир Раҳимов ҳайкали аввалги жойига қайтарилишини маълум қилган эди.

Олмазор тумани ҳокимлиги генерал ҳайкалини аввалги ўрнига қайтариш учун чоралар кўриб, Cобир Раҳимов ҳайкали Президент айтган эски жойига қайтарилди.

8 май куни Тошкент шаҳрида Собир Раҳимов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Тадбирда Мудофаа вазири Абдусалом Азизов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Қуролли Кучлар ҳарбийлари, Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти талабалари ва мактаб ўқувчилари иштирок этди.