2018-05-08 16:30:10

ДОНО ВА ТАШАББУСКОР АЁЛЛАР БАҲСИ

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қизилтепа туман кенгаши томонидан “Донолик ва ташаббускорлик — сиёсий етакчилик мезони” шиори остида республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Жамиятимизда хотин-қизларда миллий ғурур, Ватанга садоқат ҳамда қадриятларга ҳурмат туйғусини уйғотиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаолигини ошириш ҳамда уларнинг етакчилик фазилатларини аниқлаб, давлат ва жамият бошқарувида иштирок этишга жалб қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган мазкур кўрик-танловда иштирокчи хотин-қизлар танлов Низоми шартлари асосида ўз билим-идрок ва қобилиятларини намоён этиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона баҳоландилар.

Танловнинг очилишмаросимида сўзга чиққанлар хотин-қизларнинг истеъдоди, маҳорати, изланиш ва имкониятларини рўёбга чиқариш ва қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилилаётганлиги, бу борада ушбу танловнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидладилар.

Ҳар бир шартда иштирокчи хотин-қизларнинг донолиги, ташаббускорлиги ва зукколиги яққол намоён бўлди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра, 40-ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқитувчиси, ЎзМТДП фаоли Моҳиситора Файзиева ғолиб деб топилиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

“Туркистон-пресс”