2018-05-08 16:44:25

ШЕРЗОД ҲИДОЯТОВ “TASHKENT CITY”ГА ДИРЕКТОР ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Шерзод Саиджанович Ҳидоятов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм-каналида хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз “Tashkent city” дирекцияси директори лавозимида илгари ишлаб келган Ж.Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган эди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, пойтахтнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги 80 гектар ҳудудда барпо этилаётган “Tashkent city” комплексида бизнес марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, конгресс-хол, кўргазма заллари, кўп қаватли замонавий уйлар, ресторанлар, сунъий кўл, фавворалар, ижтимоий ва бошқа объектлар қурилади.