2018-05-10 14:37:11

КИМ ЧЕН ИН УЧ НАФАР АМЕРИКАЛИК МАҲБУСНИ ОЗОД ЭТДИ

Шимолий Корея етакчси Ким Чен Ин АҚШ Президенти Доналд Трампнинг илтимосига кўра КХДРда қамоқда сақланаётган уч нафар америкалик маҳбусни озод этган. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги хабар берди.  

КХДРда АҚШнинг уч нафар фуқароси ҳибсда сақланар эди. АҚШ давлат котиби Майк Помпео Шимолий Корея етакчиси билан учрашгач, улар озод этилган, маҳбуслар Помпео билан Америкага қайтган.