2018-05-10 16:31:53

“НУРОНИЙ” ЖАМҒАРМАСИ БЎЛИМЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ

май куни эрта тонгдан Самарқанд шаҳридаги Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Бу ерга вилоят ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.

Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев бошчилигида Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилиб, бугунги тинч ва осуда кунлар учун жон фидо қилган юртдошларимиз ёд этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар берди.

Шунингдек, асосий тадбир бўлиб ўтган Кўксарой майдонида “Нуроний” жамғармаси туман ва шаҳар бўлимларига Президент совғаси — 16 “Дамас” автомашинаси, жамғарманинг вилоят бўлими кенгашига эса “Каптива” автомобили топширилди.

“Туркистон-пресс”