2018-05-10 20:47:00

ФВВ БУГУНГИ ЗИЛЗИЛА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРДИ

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази бугун Ўзбекистонда қайд этилган зилзила ҳақида расман хабар берди.

Унда айтилишича, зилзила маркази Тошкентдан 520 километр жануби-шарқда, Афғонистонда кузатилган. Унинг магнитудаси 6 баллга тенг бўлган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудларида турли даражада сезилган. Хусусан, Тошкент, Фарғона, Жиззах, Самарқанд ва Қаршида 3 балл, Термизда 4 балл.

Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ҳақида ФВВга маълумот келиб тушмаган.