2018-05-10 20:59:00

АСИЛБЕК АСЛ ПОЛВОНЛИГИНИ ИСБОТЛАДИ

Тошкентда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бундан бир неча дақиқа олдин юнон-рум кураши бўйича баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Асилбек Неъматов қитъа чемпионатининг финалида эронлик Шаҳин Муфрадни 11:3 ҳисобида мағлубиятга учратди ва шу йилнинг октябрь ойида Аргентинада ўтказиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

“Туркистон-пресс”