2018-05-11 12:58:28

ЭНДИ ОЛТИН ЁМБИ ҲАМ СОТИБ ОЛСАНГИЗ БЎЛАДИ

Жисмоний шахсларга банкларда шахсий қимматли металл ҳисобларини очишга рухсат берувчи қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди, деб хабар берди «Spot.uz».

Марказий банк аҳолининг олтин ёмбилар сотиб олишига рухсат беришни таклиф қилди. Бу Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган президент қарори лойиҳасида  назарда тутилган.

«Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар» қонуни лойиҳаси қимматбаҳо металларни нафақат юридик шахсларга, жисмоний шахсларга ҳам омонат сифатида сақлашга рухсат берилишини таклиф қилади.

«Муомалага чиқарилган ёмбилардан жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Ресбупликаси резиденти бўлмаганлар ҳам сармоя сифатида фойдаланишлари мумкин», — дейилади ҳужжатда.

Ёмбиларни сўмга сотиш кўзда тутилган.

Лойиҳа 25 майгача муҳокамага қўйилган. Ҳужжат қабул қилинса, унинг кучга кириш муддати 2 июлга режалаштирилган.