2018-05-11 13:19:51

ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДА ПОЛВОНЛАРИМИЗДАН ОЛТИТА МЕДАЛЬ

Тошкентда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз муносиб иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, кечаги баҳсларда юнон-рум курашчилар совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар. Қувонарлиси, -60кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Асилбек Неъматов барча рақибларини мағлубиятга учратди ва Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Ушбу чемпионлик Асилбекка III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензияни ҳам тақдим этди.

Шунингдек, Амирбек Султонов (-55кг) ва Муҳаммадали Сайдуллаев (-110кг) кумуш, Аброр Атабаев (-48кг), Лазизхон Ўзбеков (-51кг) ҳамда Аброрбек Нурмуҳаммедов (-92кг)лар бронза медали соҳибига айландилар.

“Туркистон-пресс”