2018-05-11 13:25:16

ГУЛРУҲБЕГИМ ТОҲИРЖОНОВА — ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ!

Пойтахтимизда шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида мамлакат чемпионати олий лига баҳслари давом этмоқда.

Айлана тарзда ўтказилаётган хотин-қиз шахматчилар мусобақасида икки халқаро гроссмейстер — Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Сарвиноз Қурбонбоева ғолиблик учун асосий даъвогар сифатида эътироф этилган эди.

Ўзбекистон чемпиони номи мусобақа якунланишига бир тур қолганида аниқ бўлди. Саккизинчи партияда Тоҳиржонова қора доналарда ўйнашига қарамай, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони Баҳора Абдусатторовани мағлубиятга учратди ва бу билан муддатидан аввал мамлакат чемпионига айланди. 

Гулруҳбегим 8та учрашувдан 7тасида ғалабага эришди. Фақат Ирина Геворгян билан дуранг қайд этди.

“Туркистон-пресс”