2018-05-11 13:27:28

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА 15 МИНГ ГЕКТАРДА СОЯ ЕТИШТИРИЛАДИ

Жорий йилда Самарқанд вилоятида “Соя етиштирувчилар уюшмаси” ташкил этилади .Бу ҳақда “Зарафшон” газетаси хабар берди.

Жумладан, Жомбой, Оқдарё, Пайариқ ва бошқа туманлардаги яйлов ерларда тик суғориш қудуқлари (скважина) қуриш орқали соя экин майдонлари 15 минг гектаргача кўпайтирилади, сояни қайта ишлаш корхоналари қувватлари кенгайтирилади ва янгилари ташкил этилади.

Шунингдек, Жомбой қишлоқ хўжалик коллежида соя етиштириш бўйича мутахассис тайёрлаш кенг йўлга қўйилади.

“Туркистон-пресс”