2018-05-11 15:16:15

БОТИР ПАРПИЕВ БОШҚА ИШГА ЎТДИ

Ботир Раҳматович Парпиев Давлат солиқ қўмитаси раислигидан олиниб, янги вазифага тайинланган. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар бермоқда.

Бизга маълум қилишларича, у Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Бугун, 11 май куни у янги жамоасига таништирилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ботир Парпиев 2004 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.