2018-05-11 15:18:20

ҚУЛМОН ОЧИЛОВ “ҲУРРИЯТ” ГАЗЕТАСИНИНГ БОШ МУҲАРРИРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

2018 йил 8 май куни Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Қулмон Очилов  “Ҳуррият” мустақил газетасининг  бош муҳаррири этиб тайинланди. Бу ҳақда ХХIгазетаси хабар берди.

Қулман Очилов 1957 йили Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган. 1983 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факултетини тамомлаган. 1999 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони билан тақдирланган. “Жайдари фалсафа”, "Сой соҳили" каби ҳикоялар тўплами билан китобхонлар меҳрини қозонган.

Таниқли журналист муқаддам республикамизнинг нуфузли газеталарида ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)Бош директори ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган”

“Туркистон-пресс” НАА жамоаси Қулман Очиловни янги вазифага тайинлангани билан табриклайди.