2018-05-11 15:58:14

ДОНАЛЬД ТРАМП ВА КИМ ЧЕН ИН УЧРАШУВИ СИНГАПУРДА ЎТКАЗИЛАДИ

Сингапурда 2018 йил 12 июнь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг учрашуви бўлиб ўтади, деб ёзади “Газета.ru” Сингапур ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

 «Сингапур 2018 йил 12 июнда АҚШ Президенти Дональд Трамп ва КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг учрашувига мезбонлик қилишдан мамнун. Умид қиламизки, учрашув Корея ярим оролида тинчлик ўрнатишга хизмат қилади», — дейилади хабарда.