2018-05-11 16:03:54

АҲМАДЖОН МЕЛИБОЕВ “ЖАҲОН АДАБИЁТИ” ЖУРНАЛИ БОШ МУҲАРРИРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

11 май куни Ўзбекистондаги таниқли босма нашрлардан бири — “Жаҳон адабиёти” журнали раҳбариятида ўзгариш бўлди. Бу ҳақда “Xabar.uz” манбаси хабар бермоқда. 

Жумладан, шу пайтга қадар журнални бошқариб келган Шуҳрат Ризаев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан унинг ўрнига таниқли журналист Аҳмаджон Мелибоев бош муҳаррир этиб тайинланди.