2018-05-11 16:57:19

АҚШ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ

2018 йил 11 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спартленни қабул қилди.

Мулоқотда олий даражада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-АҚШ давлат раҳбарлари учрашуви кун тартибидаги масалалар ва Ўзбекистон расмий делегациясининг АҚШга ташрифи дастурининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.