2018-05-14 15:51:10

ҲАМШИРАЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабатибилан Кармана туман тиббиёт бирлашмасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, халқ депутатлари Навоий вилоят кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Бахтиёр Бозоров, ЎзМТДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари, халқ депутатлари Навбаҳор туман кенгаши депутати Анора Бобомуродовава бошқалар мамлакатимизда жаҳондаги илғор тажрибалардан келиб чиқиб, ўрта ва олий маълумотли ҳамширалар тайёрлаш тизими яратилгани, аҳолининг репродуктив саломатлигини асраш, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ҳамшираларнинг ўрни ва ролини ошириш, аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, жисмонан ва соғлом авлодни вояга етказиш, юртимиз тиббиёт муассасаларида энг илғор ва замонавий шарт-шароитлар яратиш ҳамда тиббий хизмат сифатини янада ошириш борасида қатор амалий ишлар олиб борилаётганлигини алоҳида эътироф этдилар.

Тадбир доирасида аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатишда ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган ўрта тиббиёт ходимларидан бир гуруҳи ЎзМТДП Навоий вилояти кенгашининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Туркистон-пресс”