2018-05-14 16:26:36

СПОРТЧИЛАРИМИЗ ЕВРООСИЁ ЧЕМПИОНАТИДА УЧИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

2018 йил 10-14 май кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида пенчак силат бўйича Евросиё чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада Озарбайжон, Эрон, Грузия, Туркия каби давлатлардан жами 200 нафарга якин спортчилар иштирок этди. 

Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муносиб тарзда қатнашиб, якунда 2 та олтин, 3 та кумуш, битта бронза медалини қўлга киритди. Бу эса умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашимизни таъминлади.

Ғолиб ва совриндор спортчиларимизбилан танишинг:

1-ўрин - Ҳасанжон Азизжонов (7-8 ёш)

1-ўрин - Абдуллоҳ Шоазизов (12-13 ёш)

2-ўрин - Жавлон Муҳиддинов (9-10 ёш)

2-ўрин - Диёрбек Худойбердиев (14-16 ёш)

2-ўрин - Дониёр Ҳасанов  (17-35 ёш)

3-ўрин - Рустам Асқаров (14-16 ёш).

 

“Туркистон-пресс”