2018-05-14 16:44:59

“ПРАВДА ВОСТОКА” ГАЗЕТАСИГА ЯНГИ БОШ МУҲАРРИР ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида “Правда Востока” газетасининг янги бош муҳарририни таништиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Салим Дониёров газетага янги бош муҳаррир этиб тайинлангани маълум қилинди.

Салим Дониёров бунгача Ўзбекистон Республика Президенти Аппаратида масъул лавозимда ишлаб келаётган эди. Бу ҳақда “Халқ сўзи online” хабар бермоқда.

Салим Дониёров 1970 йилда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича филолог. У Москва давлат педагогика университетини тамомлаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги академиянинг Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Салим Дониёров 2001 — 2017 йилларда “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририятида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган. Жумладан, у 2007 — 2017 йилларда “Народное слово” газетаси бўйича Бош муҳаррирнинг ўринбосари вазифасида ишлаган.