2018-05-14 16:50:09

ЖАН РЕНО “ХЎЖА НАСРИДДИН” ФИЛЬМИДА СУРАТГА ТУШАДИ

Бу ҳақда Киношунос Шоҳира Рауфбоева Франциядан махсус “Халқ сўзи online” учун хабар қилади. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Канн кинофестивали доирасида ташкил этилган миллий павильонда ўзбек делегацияси янги келишувларга эришишда давом этмоқда.

Бутун дунё кинематографлари ва кинобозорини бир ерга тўплаган Канн халқаро фестивалининг энг қизғин палласига келган бир даврда Ўзбекистон делегацияси Россиянинг “Реновацио” кинокомпанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзолади.

Меморандумга мувофиқ 2018 йилда россиялик киноижодкорлар ўзбек ҳамкасблари билан бирга Ўзбекистонда “Хўжа Насриддин” фильмининг суратга олиш ишлари бошланади.

“Реновацио” кинокомпанияси продюсери Георгий Малковнинг таъкидлашича, россиялик киноижодкорлар томонидан мазкур фильмда роль ижро этиш учун супер юлдуз Жан Рено ҳам таклиф этилган. Жан Рено томонидан мазкур таклиф ижобий қабул қилинган.

“Хўжа Насриддин” лойиҳасида ижодий ва техник гуруҳнинг ярмини ўзбекистонлик мутахассислар ташкил этади.