2018-05-14 16:57:32

МЕҲРИБОНЛИК УЙЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА ЎЗБЕКИСТОН ФИНАЛГА ЙЎЛ ОЛДИ

10 май куни Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйлари ўртасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати старт олди.Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

Ушбу турнирда тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон терма жамоаси 14-17 ёшдаги футболчилар билан иштирок этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда даставвал Покистон билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди, Россияни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этиб гуруҳдан чиқишганди. Чорак финалда вакилларимиз Непални 2:1 ҳисобида таслим қилиб ярим финалга чиқишганди.

14 май куни ярим финалда ҳамюртларимиз Бурундини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб финалга чиқишди!

Энди 16 май куни финалда Ўзбекистон терма жамоаси Покистон билан ўйнайди.

“Туркистон-пресс”