2018-05-14 17:10:44

ФАЗЛИДДИННИНГ НАВБАТДАГИ ҒАЛАБАСИ

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги “Madison Square Garden” аренасида ҳаюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксдаги навбатдаги жангида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Sports.uzхабар берди.

Фазлиддин Ғоибназаров мазкур жангда мексикалик Хесус Сильвейрага қарши рингга кўтарилди. Кескин ва муросасиз жангда боксчимиз рақибини 4-раундда техник нокаутга учратди.

Шу тариқа тажрибали боксчимиз профессионал боксдаги фаолиятида тўртинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади.

“Туркистон-пресс”