2018-05-15 12:19:05

ТОШКЕНТДА ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ВЕЛМАРАФОН ЎТКАЗИЛДИ

Оилани эъзозлаш, уни муқаддас деб билиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган энг улуғ ва эзгу амаллардан бири ҳисобланади. Чунки Оила — инсоният учун буюк неъмат. Эркак ва аёлнинг истаги билан оила таркиб топгани каби, жамият, давлат ҳам мустаҳкам оилалар негизида вужудга келади. Демак, оила ҳаёт давомийлигини таъминлаш билан бирга фаровон, гўзал турмушимиз гаровидир.

Аммо баъзи давлатларда оила муҳаддас даргоҳ тушунчаси ўз мавқеини йўқота бошлади. Натижада айрим ҳудудларда жамият таназзули аломатлари бўй кўрсата бошлади. Шундай салбий оқибатларнинг олдини олиш ва оиланинг қудратли кучини янада мустаҳкамлаш мақсадида БМТ томонидан 1994 йилда 15 май — Халқаро оила куни, ўша йилни эса Халқаро оила йили деб эълон қилинди. Шу сана муносабати билан бутун дунёда турли тадбирлар ўтказиш анъанага айланди. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам.

15 май — Халқаро оила куни муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Соғлом аёл — жамият бойлиги” шиори остида ҳаваскор аёллар ўртасида веломарафон  ўтказилди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси билан биргаликда ўтказилган мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичи Яшнабод туманидаги “Корзинка авиатор” савдо мажмуасидан бошланиб, “Мирзо Улуғбек” кўчасигача, “Мирзо Улуғбек” кўчасидан эса “Тараққиёт” кўчалари кесишган жойидан яна “Корзинка авиатор” савдо мажмуасигача бўлган масофада уч босқичда, яъни 18 ёшдан – 30 ёшгача, 31 ёшдан – 44 ёшгача ва 45 ёшдан юқори аёллар ва қизлар ўртасида ўтказилди.

Спорт мусобақасида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидан 500дан ортиқ турли ёшдаги аёллар, идора ва ташкилотларнинг ишчи-ходимлари, уй бекалари, олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари иштирок этди.   

Тўрткилометргачўзилганвеломусобақадабарчаёштоифасидагигуруҳларичидан  1, 2, 3-ўринларниэгаллаганлараниқланди. Шунингдек,  веломарафонда “Энг ёши улуғ пойгачи”, “Энг маҳоратли пойгачи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёш пойгачи”, “Энг фаол аёл пойгачи”  каби қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар номи эълон қилинди.

“Туркистон-пресс”