2018-05-15 12:33:11

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ АҚШГА ЖЎНАБ КЕТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 15 май куни расмий ташриф билан АҚШга жўнаб кетди.

Аввалхабарқилинганидек, олийдаражадагимузокаралардаЎзбекистон— АҚШҳамкорлигинингҳолативауниривожлантиришистиқболларинимуҳокамақилиш, халқароваминтақавийаҳамиятгамоликдолзарбмасалаларюзасиданфикралмашишрежалаштирилган. 

Вашингтонда давлатимиз раҳбари, шунингдек, АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида икки томонлама учрашувлар ўтказади. 

Расмий ташриф якуни бўйича икки мамлакат Президентлари “Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: янги стратегик шериклик даврининг бошланиши”деб номланган Қўшма баёнотни имзолаши, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламининг қабул қилиниши кутилмоқда. 

ЎзА