2018-05-15 12:41:52

ЧИРОҚЧИДА БЕЛБОҒЛИ КУРАШ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ЎТКАЗИЛДИ

2018 йил 13-14 май кунлари  Чироқчи туманидаги 1- сонли  Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида  2003-2004 йилларда  туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси тақвим-режасидаги мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан  300  нафардан ортиқ ёш полвонлар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида беллашишди.

 Мусобақанинг биринчи куни дастлаб очилиш маросими ташкил этилди. Тантанали тарзда ташкил этилган мазкур тадбирда иштирок  этган Чироқчи туман ҳокими Рустам Жўрақобилов, Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар сўз олиб,  мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимизга берилаётган  эътибор натижаси ўлароқ ёшларимизнинг халқаро спорт майдонларида муваффақиятларга эришаётгани,  биргина белбоғли  кураш спорт тури билан минглаб ўғил-қизлар шуғулланиб, юқори натижаларни қўлга киритаётганликлари хусусида таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек, очилиш маросимига Чироқчи туманида  туғилиб вояга етган, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси  аъзоси,  ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, айни пайтда БААнинг “Шаржа” клубида тўп сураётган  Отабек Шукуров ҳам ёш полвонларга омад тилаб, бир гуруҳ БЎСМ тарбияланувчиларига спорт кийимлари ва футбол тўпларини совға қилди. Шундан сўнг, мусобақага старт берилди.

Чемпионатнинг биринчи куни ўсмирлар белбоғли курашнинг классик йўналишида,  қизлар эса эркин   йўналишда куч синашишди.

Натижаларга эътибор қаратимиз:

Ўсмирлар  (классик йўналиш):  32 кг. 1. Ҳаётбек Камолиддинов (Фарғона). 35 кг. 1. Камронмирзо Исмоилов (Наманан). 38 кг. 1. Абдуманноп Мамасиддиқов (Фарғона). 42 кг. 1. Баҳромжон Бахтиёров (Фарғона). 46 кг. 1. Сардорбек Содиқжонов (Наманган).  50 кг. 1. Мирзажон Мирзажонов (Наманган). 55 кг. 1. Элбек Эркинов (Наманган). 60 кг. 1. Бекзодбек Камолиддинов (Андижон). 65 кг. 1. Сафармурод Жумабоев (Андижон). 71 кг. 1. Камронбек Нигматов (Тошкент ш.). +71 кг. 1. Муҳаммад Ваҳобов (Тошкент в.)

Қизлар (эркин йўналиш): 40 кг. 1. Каромат Давлетова (Хоразм). 44 кг. 1. Гулмихон Оринбоева (ҚҚР). 48 кг. 1. Нодирахон Мамажонова (Фарғона).  52 кг. 1. Марварид Шодмоналиева (Андижон). 57 кг. 1. Севинч Товбаева (Сирдарё).  63 кг. 1. Озодахон Сатторва (Фарғона). +63 кг. 1. Шириной Юлдошева (Наманган).

Чемпионатнинг иккинчи куни ўсмирлар ўртасида эркин йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. Кучли учликни  қўлга киритган полвонлар билан танишамиз:

32 кг. 1. Ҳусанбой Абдужабборов (Андижон ). 35 кг. 1. Ҳайдарали Аҳатжонов (Фарғона).  38 кг. 1. Жаҳонгир Эшқўзиев (Сирдарё),  42 кг. 1. Абубакир Дўстмаматов (Навоий), 46 кг. 1. Абдуаҳат Абдуллаев (Жиззах),  50 кг. 1. Хуршид Қўчқоров (Қашқадарё),  55 кг. 1. Фаёзбек Абдуғаффоров (Фарғона),  60 кг. 1. Саидрауфхон Ҳабибуллаев (Тошкент в.),  65 кг. 1. Самандар Исроилов (Фарғона),  71 кг. 1. Диёрбек Худойберганов (Хоразм),  +71 кг. 1. Асадбек Маъруфов (Фарғона).   Мусобоқа якунига етгач, тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  Ўз вазн тоифаларида муваффақият қозонган ёш полвонлар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Фарҳод ЖУМАНОВ, Белбоғли кураш бўйича Қашқадарё вилоят федерацияси ижрочи директори: —  Миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни ёшлар орасида тобора оммалашаётганини якунига етган  чемпионат мусобақалари жараёнидан ҳам билиш мумкин.  Вилоятимизда ҳам айни пайтда кўплаб ёшлар ушбу спорт тури билан шуғулланиб, Республика миқёсидаги беллашувларда кучли учликдан жой эгаллаб келишмоқда. Мазкур Ўзбекистон чемпионатини кўтаринки руҳда ўтишида яқиндан ёрдам берган Чироқчи туман ҳокимлигига, Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясига, ҳакамларга миннатдорлик билдириб қоламиз. 

Илҳом РАҲМОНОВ,

“Туркистон-пресс”