2018-05-15 12:44:53

САНЪАТКОРЛАРНИ ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРГА ЧАҚИРАДИГАН ФИРМАЛАР УЧУН СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 май куни «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, 2018 йил 1 июндан концерт-томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган, юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан, норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромадлар оладиган микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 30 фоиздан 5 фоизгача пасайтирилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига 91-илованинг рус тилидаги матнида 4-позицияси «Ставки налога в % к налогооблагаемой базе» устунидаги «30» рақами «5» рақами билан алмаштирилади.