2018-05-15 12:54:21

O‘ZLIDEP “ФАРОВОН ОИЛА” ЛОЙИҲАСИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси хотин-қизларнинг ижтимоий шароитини яхшилаш, жамиятдаги мавқеини ошириш, аёлларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида кўплаб лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этган.

Жумладан, “Соғлом оила — мустаҳкам оила”, “Бунёдкор аёллар”, “Ишбилармон аёл” лойиҳалари фикримизга яққол далилдир. Мазкур лойиҳалар хотин-қизларни ишга жойлаштириш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва қизларни оилага тайёрлашга хизмат қилаётир. 

Эндиликда партия хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, улар  ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, уларни тадбиркорликка ва ҳунармандчиликка кенг жалб этишга мўлжалланган янги лойиҳани амалга ошириш остонасида турибди.

Бу ҳақда “15 май — Халқаро оила куни” муносабати билан ўтказилган тадбирда маълум қилинди.  

ЯнгилойиҳатақдимотидаO‘zLiDeP СиёсийКенгашиИжроияқўмитасиходимлари, партияфракциясиаъзолари, ЎзбекистонХотин-қизларқўмитаси, “Оила” илмий-амалиймаркази, ЎзННТМА, “Маҳалла” хайрияжамоатфондивакиллариважурналистлариштирокэтди.

 “Аёлларқаноти”нингянги—“Фаровоноила” лойиҳасиПрезидентимизнинг“Хотин-қизларниқўллаб-қувватлашваоилаинститутинимустаҳкамлашсоҳасидагифаолиятнитубдантакомиллаштиришчора-тадбирларитўғрисида”гиФармониижросинитаъминлаш, шунингдек, жамиятдахотин-қизларнингижтимоий-сиёсийфаоллигиниошириш, оилаинститутинимустаҳкамлашдадавлатванодавлатташкилотларинингҳамкорлигиниянадакучайтиришмақсадидаишлабчиқилди.

Лойиҳа доирасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизлар муаммоларини ўз вақтида аниқлашга алоҳида эътибор қаратилган. Ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ҳамда имконияти чекланган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш каби вазифаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича давлат ва нодавлат органлари билан яқин ҳамкорликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.  

“Туркистон-пресс”