2018-05-16 18:40:22

ҚУРИТИЛГАН МЕВАЛАР ВА ТЎҚИМАЧИЛИК

Президентимизнинг АҚШга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон ва АҚШ компаниялари ўртасида ҳамкорлик келишувлари имзолаш давом этмоқда.

«Ўзбекэнерго» акциядорлик компанияси бошқарув раиси Улугбек Мустафаев ва «SkyPower Global» Президенти Михаил Энтензон ўртасидаги келишув улардан бири.

Мазкур компаниялар келгусида “Ўзбекистонда қуёш электр-энергиясини қуриш” лойиҳасини ривожлантиришда ҳамкорлик қилади.

«Golden Natural Group» компанияси «Uz-American Trade Сorp...» савдо уйининг бош директори Бобур Бекмирзаев билан ҳам ҳамкорлик борасида шартнома имзолади. Унга кўра, юртимизда қуритилган мевалар ва тўқимачилик маҳсулотлари АҚШга экспорт қилинади.

ЎзА