2018-05-17 13:36:44

ЎЗБЕКИСТОН — МЕҲРИБОНЛИК УЙЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ ҒОЛИБИ!

Россиянинг Москва шаҳрида футбол бўйича Меҳрибонлик уйлари ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу мусобақада илк маротаба 14-17 ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. Кеча футболчиларимиз финалда Покистон терма жамоасига қарши ўйин ўтказдилар.

Ўйиннинг асосий вақтида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди. Кейин ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожат қилинди. Бу борада омад ҳамюртларимизга кулиб боқди ва якунда йигитларимиз 6:5 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ғалаба орқали терма жамоамиз ўзининг илк иштирокидаёқ жаҳон чемпионлигини қўлга кирита олди!

“Туркистон-пресс”