2018-05-17 14:22:07

СОҒЛОМ ОИЛА — СОҒЛОМ ЖАМИЯТ

Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитаси бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ёшлик” истироҳат боғида 15 май — Халқаро оила куни муносабати билан “Соғлом оила — соғлом жамият” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этди.

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари иштирок этган тадбирда жамиятда оиланинг ўрни, ундаги соғлом муҳит, оила маънавияти хусусида саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Спортмусобақалариташкилэтилиб, ғолибчиққаноилалартақдирланди.

Тадбирлар доирасида энг кўп китоб ўқиётган оилалар ҳам аниқланиб, уларга китоблар тақдим этилди.

“Туркистон-пресс”