2018-05-18 15:33:14

O‘ZLIDEP:“ЁШ ИННОВАЦИЯЧИ” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қарши туман кенгаши томонидан “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда тумандаги барча касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-ёшлари ўзининг янги инновацион лойиҳалари билан қатнашди.

Достон Холбоев Қарши туманидаги Қовчин қишлоқ касб-ҳунар коллежи ўқувчиси. Болаликдан тиришқоқлиги, изланувчанлиги билан тенгқурларидан ажралиб турувчи ёш ихтирочи танловда тиббий карталарнинг электрон тизими акс этган дастурни тақдим этиб, иштирокчиларни лол қолдирди.

—  Ушбу дастурни яратишимга “Vedanta” хусусий клиникасига борганимда навбат жараёнидаги узоқ кутиш сабаб бўлган, — дейди ёш ихтирочи. — Айтиш жоиз, дастур қатор функцияларни ўзида жамлаган бўлиб, фойдаланувчиларга кўплаб қулайликларяратади. Агар лойиҳам ҳаётга татбиқ этилса юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг фақат ўзи фойдалана оладиган тиббий маълумот базасини яратиш имкони туғиларди.

“Туркистон-пресс”