2018-05-18 15:35:51

ЎЗХДП ФАОЛИ КЎМАГИДА ФУҚАРОЛАР ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига 52-Дарё порти сайлов округидан сайланган депутат, Олий Мажлис Сенати аъзоси Одилжон Иминовнинг ташаббуси билан Тошкент шахридаги “Nafis Medical fortе” масъулияти чекланган жамиятининг олий тоифали шифокорлари томонидан Дарё порти ҳудудида жойлашган 5 оилавий поликлиникада “Паттакесар”, “Мажнунтол”, маҳалаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оила аъзолари, кекса ёшдаги пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди.

— Кўрик давомида 130 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Куннинг иккинчи ярмида “Аму соҳили” ва “Жўйжангал” маҳалласида яшовчи, кекса ёшдаги ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйларига борилиб, тиббий кўрик ўтказилди, — дейди Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилояти кенгаши бўлим бошлиғи Ф.Болтаева. — Жумладан, “Жўйжангал” маҳалласидаги 1-гуруҳ ногирони Ўрол Хўжамбердиев, “Аму соҳили” маҳалласидаги беморлар Моҳигул Қосимова, Илнурат Тошбоеваларнинг ҳолидан хабар олиниб, тегишли тиббий ёрдам кўрсатилди.

“Туркистон-пресс”