2018-05-18 17:13:57

МИЛЛИЙ АВИАКОМПАНИЯ ПАРКИ УЧИНЧИ “BOEING 787 DREAMLINER” БИЛАН ТЎЛДИРИЛДИ

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг авиапарки навбатдаги янги авлод самолёти — “Boeing 787 Dreamliner” билан тўлдирилди. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳаво лайнерини Ўзбекистонга Миллий авиакомпания экипажи: МАК учув-услубий бўлими бош учувчи-йўриқчиси Иосиф Зак, Boeing 787 учувчилар отряди комадир ўринбосари Шаҳзод Икромов ҳамда иккинчи учувчи Олимжон Узоқов олиб келишди.

Авиакомпаниянинг ушбу русумдаги учинчи авиалайнери МАК авиапаркида мавжуд бўлган аввалги иккита “Boeing 787 Dreamliner”дан йўловчи ўриндиқларининг сони ошиқлиги ва экипаж дам олиши учун алоҳида бўлинма ташкил этилганлиги билан фарқланади.

Ушбу самолётда ҳам авиакомпаниянинг бошқа “Boeing 787 Dreamliner”ҳаво кемаларидаги каби ёнилғи тежаш самарадорлигини ошириш, шовқин даражасини пасайтириш ва атмосферага CO2 ажраб чиқишини камайтириш имконини берувчи “GE Aviation”компаниясининг GEnx-1B двигателлари ўрнатилган.

“Туркистон-пресс”