2018-05-21 16:14:59

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ВИДЕОКОНФЕРЕНЦ-АЛОҚА ТАРЗИДА ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми видеоконференц-алоқа тарзида ўтказилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан янги таҳрирдаги Фуқаролик процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс ва Иқтисодий процессуал кодекси амалга киритилгани жамиятимиз ҳаётида тарихий воқеа бўлди.

Дунёнинг тараққий этган давлатларининг илғор тажрибасини чуқур ўрганиш, ислоҳотлар жараёнида тўпланган бой тажрибамиз асосида ишлаб чиқлган ушбу ҳужжатлар ҳеч шубҳасиз, одил судлов самарадорлигини янада ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини янги, замонавий механизмлар орқали кафолатли ҳимоя қилиш, судлар фаолияти шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашда ўта муҳим ўрин тутади. 

Ушбу қонун ҳужжатларини судлар томонидан бир хилда қўллаш, бу борада ягона суд амалиётини шакллантириш —Олий суд Пленумининг тегишли қарорларини қабул қилишни тақозо этаётган эди.

Шу маънода Олий суд томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан суд амалиёти чуқур ўрганилди ва Олий суд Пленумининг бир қатор қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилди.