2018-05-22 16:15:59

ЖИЗЗАХДА ЭНГ ЯХШИ ИФОДАЛИ ЎҚИЛГАН ШЕЪР ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” ҳамда Жиззах Давлат педагогика институти қошидаги академик лицей ҳамкорлигида “Она-азиз, Ватан-муқаддас” шиори остида ўқувчи ёшлар ўртасида “Энг яхши ифодали ўқилган шеър” танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Унда партия фаоллари, ўқитувчилар ва ўқувчи ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Танловнинг финал босқичига етиб келган 10 нафар ўқувчилар Ўзбекистон халқ шоирлари ва эл ардоғидаги ижодкорларнинг Она ватан, тинчлик, буюк бобокалонларимизга эҳтиром, юртимизнинг бетакрор табиати, миллий қадриятларимизни ўзида тараннум этган шеърларини белгиланган низом асосида йиғилганлар эътиборига ҳавола қилди.

Якуний натижаларга кўра лицейнинг 1 босқич ўқувчиси Исломбек Қиличев биринчи ўринни қўлга киритди. Танлов сўнгида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

“Туркистон-пресс”