2018-05-22 17:31:49

Умид Аҳмаджонов “Реал Мадрид” академияси менежерларини қабул қилди

Хабарингиз бор, бундан бир неча ой олдин Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Испанияда «Реал» клуби академияси директори Хулио Ронко билан ўзаро ҳамкорлик масаласида келишувга эришган эди. 22 май куни ана шу ҳамкорлик доирасида «Реал Мадрид» академияси вакиллари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Академия мутахассислари Пабло Ревенга ва Андес Бораххоларни у ерда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроиловлар кутиб олишди. Учрашувда «Қироллик клуби»нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида «Реал»да фаолият олиб бораётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш, улар иштирокида футбол мактабларимизда машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари бўйича тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди.

«Авваламбор,юртимизга хуш келибсизлар. Сизларни Ўзбекистонда кўриб турганимиздан хурсандмиз. «Реал» академиясида бўлиб қайтганимизга ҳам кўп бўлмади. У ерда клуб академияси президенти билан учрашдик. Ўзбекистонда «Реал» академияси очилишини эшитиб халқимиз жуда хурсанд бўлди. Хабарингиз бор, айни пайтда Ла Лига билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз. Испания футболига бутун дунё ҳавас қилади. Ушбу ҳамкорлик самараси ўлароқ ўзбек футболига ҳам Испаниянинг йўлини берсин деб қоламиз. Ҳамкорлигимиз орқали ўзбек футболини юқори даражага кўтариш умидидамиз», —деди Умид Аҳмаджонов.

Шунингдек, МОҚраҳбариваЎФАбиринчивице-президентибуердаишолибборишучункеракбўлганбарчашарт-шароитларнияратибберишгатайёрэканлигиниайтибўтди.

Ўзнавбатидамеҳмонларҳамюртимиздаэканликлариданхурсандликларинимаълумқилдилар.

«Таклиф учун миннатдорлик билдираман. Бу ерда эканлигимиздан хурсандмиз. Яқин орада ҳамкорликни бошлаймиз.Бу борада мураббийлар малакасини ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Кейинчалик бу ерга бизнинг икки нафар юқори малакага эга мураббийимиз ҳам келади. Ўзбекистон футболни янги босқичга олиб чиқиш йўлида Ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Таклиф қилаётган фалсафамизни қабул қилаётганингиз учун сизга ҳам раҳмат айтамиз» —деди Андрес Антонио Боррахо.

Миллийолимпияқўмитасираҳбариамалгаоширилаётганлойиҳаўзбекфутболиучунтарихийвоқеаэканлиги, келажакдабиздаҳамевропаликфутболчиларгаўхшаганёшларетишибчиқишигаумидқилишиниайтибўтди.

Умид Аҳмаджонов яқин вақтлар ичида ЎФАда Испания билан ҳамкорликда иш олиб борувчи департамент ҳам ташкил қилинишини айтиб ўтди. Ҳамкорлик нафақат академиялар, балки мураббийлар малакасини ошириш, тажриба алмашиш бўйича ҳам амалга оширилиши маълум қилинди. Учрашув якунида анъанага мувофиқ Умид Аҳмаджонов МОҚ ва ЎФА номидан меҳмонларга эсдалик совғасини тақдим этди.

Эртага испаниялик мутахассислар “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишишади. Шунингдек, соат 11:00да улар иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил қилиниши режалаштирилган.

“Туркистон-пресс”